Asmo Books

Мустажоб дуолар!

Дуо қачон қабул бўлади? Қаерда дуо қилиш афзал? Кимнинг дуоси тўсиқсиз қабул бўлади? Бу саволларга жавоб ўлароқ, дуонинг фазилати, дуо қабул бўладиган масканлар ва вақтлар, дуоси ижобат инсонлар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга батафсил баён қилиб берганлар. Ушбу рисолада ҳам мазкур масалаларга ойдинлик киритилган. Рисола беш бобдан иборат: Биринчи бобда дуоси ижобат бўладиган инсонлар ва уларнинг ўзига хос хислат ҳамда фазилатлари баён қилинган. Иккинчи бобда дуо қабул бўладиган маскан ва вақтлар, хусусан, Макка шаҳридаги муборак масканлар ва фазилатли онлар борасида сўз боради. Учинчи бобда Мадина шаҳридаги дуо қабул бўладиган айрим табаррук жойлар баён қилинган. Тўртинчи бобда дуо қабул бўлишига тўсиқ бўладиган омиллар санаб ўтилган. Бешинчи бобда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ўргатган, шу йўл орқали бизгача етиб келган энг фазилатли зикрлар, хусусан, тонг ва тунда ўқиладиган дуолар берилган. Ушбу бобда мазкур дуоларнинг арабча матни, кирилл ҳарфидаги ўқилиши ва маънолари ҳам баён қилинган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим, ушбу рисола камина муаллифнинг илк ҳаж сафарида таълиф этилган. Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларидаги табаррук масканлар ва ҳаж мавсумидаги мўтабар замонларнинг шукуҳи ҳис қилган ҳолда, ушбу рисолага қўл урилди. Рисолада ҳожилар учун ҳам керакли тавсия ва эслатмалар баён қилиб борилган. Азиз ўқувчилардан ушбу рисоладаги камчилик ва хатоларни маъзур тутган ҳолда мутолаа қилиб, муаллифнинг ҳаққига дуо қилишларни умид қилиб қоламиз. Аллоҳ таоло бу рисолани барчамиз учун охиратга заҳира қилсин! Шайх Алижон Қори Китоблари!
87000 сўм
Ҳозироқ харид қилиш